Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

"Минерал ресурслар институти" давлат муассасаси Илмий Кенгаши

"Минерал ресурслар институти" давлат муассасаси Илмий Кенгаши энг юқори коллегиал бошқарув ва эксперт маслаҳат органи ҳисобланади.
Илмий Кенгашнинг раиси - директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича бош маслаҳатчиси г.-м.ф.д. Рустам Хамзаевич Миркамалов.
Илмий Кенгашнинг котиби – "МРИ" ДМ илмий котиби Уктам Акрамович Хафизов.
Илмий Кенгаш таркибини институтнинг нуфузли фан докторлари ва номзодлари ҳамда етакчи илмий ходимлар ташкил этади. Илмий Кенгашда институтнинг асосий фаолият йўналишларига кўра 4 илмий Секциялар фаолият юритишади. Булар:
- Минтақавий геология ва металлогения;
- Геология қидирув ишлари услубиёти ва фойдали қазилма конларини башоратлаш;
- Техника-технология секцияси;
- Норматив-иқтисодий ва хронометраж тадқиқотлари.
Илмий Кенгашнинг асосий фаолият йўналишлари:
- тегишли низомлар, кўрсатмалар, қўлланмалар ва бошқа норматив ҳужжатларни кўриб чиқади, маъқуллайди ва тасдиқлаш учун директорга тавсия қилади;
- "МРИ" ДМ таркибига кирадиган илмий бўлинмаларни (марказлар, бўлимлар, лабораториялар ва бошқалар) ташкил қилиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида масалаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади;
- истиқболли ва долзарб илмий ва илмий-ташкилий масалаларни муҳокама қилади ва улар бўйича тавсиялар қабул қилади;
- илмий тадқиқотларнинг стратегик йўналишларини, илмий-техник муаммоларни муҳокама қилади ва белгилайди ҳамда "МРИ" ДМда фаннинг устувор истиқболли йўналишларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
- истиқболдаги ва йиллик тадқиқот режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун директорга тавсия қилади;
- илмий-тадқиқот лойиҳаларини муҳокама қилиш, илмий экспертиза қилиш ва танлашни амалга оширади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган энг муҳим фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий ва илмий-техник дастурлари танловларида иштирок этиш учун тавсия қилади;
- "МРИ" ДМнинг илмий бўлимлари ва ижодий жамоалари томонидан амалга ошириладиган фундаментал, амалий, инновацион ва халқаро илмий тадқиқотларнинг дастурлари ва лойиҳаларини мониторинг қилади, улар тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш учун тавсия қилади ёки ушбу дастурлар ва лойиҳалар бўйича бошқа тегишли қарорларни қабул қилади;
- Илмий кенгаш ҳузурида, зарур ҳолларда, бошқа ташкилотлар, муассасалар ва университетлардан таклиф қилинган олимлар ва мутахассислар иштирокида комиссиялар ва эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

"Минерал ресурслар институти" давлат муассасаси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий Кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 344-сонли қарори билан Минерал ресурслар институти ҳузурида геология-минералогия фанлари бўйича фан доктори ва фалсафа доктори илмий даражаларини берувчи DSc24.30.12.2019.GM.40.01 рақамли Илмий Кенгаш ташкил этилди.
Ташкил этилган Илмий Кенгашда ҳозирги кунга қадар 2 нафар фан доктори ва 5 нафар фалсафа доктори илмий даражалари учун диссертация ишлари муваффақиятли ҳимоя қилинди.