Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Халқаро ISO 9001:2015 сертификати

Институт дунё миқёсида тан олинган «TÜV» (Германия) сертификатлаштириш жамиятининг ISO 9001:2015 «Quality management systems - Requirement» сифат менеджменти талабларига жавоб берадиган сертификатга эга

Батафсил

Геология-қидирув ишларини ривожлантириш

Геология-қидирув ишларини ривожлантириш мақсадида қаттиқ фойдали қазилма конларини топиш истиқболларини аниқлаш бўйича илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказадиган етакчи илмий-тадқиқот институти

Батафсил

Технологик ва аналитик тадқиқотларни амалга оширадиган лаборатория базаси

Фойдали қазилмаларни комплекс қайта ишлаш ва минерал хомашёлар моддий таркиби аналитик таҳлил ишларини амалга оширадиган лаборатория базасига эга

Батафсил

Давгеолқўмнинг асосий илмий-услубий маркази

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 1994 йил 17-февралдаги 11-сонли буйруғи билан Собиқ Ўрта Осиё геология ва минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти, Экспериментал услубий экспедиция ва «ВНИИГеолнеруд» филиали негизида «Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси ташкил этилган

Биз билан боғланиш

2

Фундаментал лойиҳалар

116

Амалий лойиҳалар

11

Инновацион лойиҳалар

11

Патентлар ва муаллифлик гувоҳномалари

Янгиликлар

Геокимёвий тадқиқотлар бўлими ходимлари Aуминзатау тоғларидаги Коспактау участкасида тадқиқот ишларини олиб боришди.

Олинган геокимёвий намуналар «Ўзбек геология кидирув» АЖ Марказий лабораториясига юборилган бўлиб ISP ва Спектраль анализлар натижаси олинди

"Минерал ресурслар институти" давлат муассасасида россиялик мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди

Россия Федерацияси ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича Федерал агентлиги (Роснедра) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Минерал ресурслар институтида минералогик-петрографик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Қўрғонтов, Қулқудуқ, Новқа, Ғарбий Янги-Умид, Шарқий Тилла-тоғ, Оқтов-Сартоқчи майдоналари маъданлари ва маъдан қамровчи жинсларининг моддий таркибини ўрганиш бўйича минералогик-петрографик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Институт бўлинмалари

Геодинамика, минтақавий геология ва металлогения бўлими

Ўзбекистон Республикаси ва алоҳида ҳудудларнинг геологик тузилишини, фойдали қазилмаларнинг жойлашиш қонуниятларини ўрганиш

Батафсил

Маъданли фойдали қазилмаларни башоратлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъданли фойдали қазилма конлари ва намоёнлари бўйича асосий геологик материалларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларни ўзлаштириш истиқболларини аниқлаш

Батафсил

Нодир металлар ва камёб ер элементларини башоратлаш бўлими

Геологик тадқиқот ишлари ёрдамида Ўзбекистон Республикасидаги нодир металлар ва камёб ер элементларига истиқболли объэктларни аниқлаш

Батафсил

Номаъдан фойдали қазилмаларни башоратлаш бўлими

Номаъдан фойдали қазилмалар геологиясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси минерал хомашё базасини геологик-иқтисодий таҳлил қилиш

Батафсил

Геология қидирув ишлари услубиёти бўлими

Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди ва алоҳида ҳудудларнинг геологик тузилишини, фойдали қазилмаларнинг тарқалиш шаклларини, жойлашуви учун қулай шарт-шароитларни аниқлаган ҳолда ўрганиш

Батафсил

Геологик-иқтисодий тадқиқотлар бўлими

Давгеолқўм корхоналарининг қаттиқ фойдали қазилмаларга олиб борган геологик-қидирув ишлари натижалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш

Батафсил

Минералогик тадқиқотлар бўлими

Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди ва алоҳида ҳудудларда тарқалган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари маъданларининг минералогик-геокимёвий муфассал ўрганиш

Батафсил

Геокимёвий тадқиқотлар бўлими

Геокимёвий тадқиқотлар бўлимининг мақсади геология қидирув-ишларининг барча босқичларида экспериментал услубий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш

Батафсил

Ерни масофадан зондлаш ва ГАТ-технологиялар маркази

Ерни масофадан зондлаш (ЙМЗ) усулларини қўллаш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш

Батафсил

Маъданли фойдали қазилмаларни комплекс қайта ишлаш лабораторияси

Маъданларнинг ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларининг минерал таркибини ўрганиш

Батафсил

Битехнология ва гидрометаллургия лабораторияси

Рангли, камёб ва қимматбаҳо металларини ажратишнинг қулай усулларини қўллаб, ҳамма қимматбаҳо бирикмаларни босқичма-босқич ажиратиб олиш билан янги ва ноанъанавий технологияларни яратиш

Батафсил

Номаъдан хомашёларни қайта ишлаш технологияси лабораторияси

Номаъдан фойдали қазилмаларнинг моддий таркибини ўрганиш

Батафсил

144

Илмий ходимлар

7

Фан докторлари

11

Фан номзодлари

7

WoS ва Scopus журналларидаги мақолалар

101

Ёш олимлар

49

Илмий ходимларнинг ўртача ёши

Асосий илмий тадқиқот йуналишлари

01

Комплекс минтақавий тадқиқотлар ва замонавий, кўп мақсадли геологик ва башорат-металлогеник хариталарини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 1:1 000 000, 1:500 000, 1:200 000 миқёсдаги кўп мақсадли рақамли геологик, башорат-металлогеник хариталари яратилмоқда.

02

Қаттиқ фойдали қазилмаларга истиқболли янги майдонлар ажратиш

Замонавий аналитик ускуналар ва дастурий таъминотларни, Ерни масофадан зондлаш ва ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда, минералогик-геокимёвий тадқиқотлар асосида қаттиқ фойдали қазилмаларга истиқболли бўлган майдонлар ажратилади.

03

Ерни масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари

Истиқболли майдонларни аниқлаш мақсадида Aster, Landsat Quick Bird космик суратларни қўллаш ва уларни қайта ишлаш орқали ҳудудларнинг космогеологик асослари яратилади ҳамда фойдали қазилмаларга истиқболли майдонлар ажратилади.

04

Минерал хом-ашёларни комплекс қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш

Мураккаб таркибли минерал хомашё турлари комплекс қайта ишлаш ва таркибидан қимматли компонентларни ажратиб олишнинг мақбул ечимлари ишлаб чиқилади ва саноат ишлаб чиқаришга жорий қилинади.

05

Минерал хомашё моддий таркибини аналитик таҳлил қилиш

Замонавий аналитик тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда минерал хомашёлар моддий таркиби аналитик таҳлил қилинади.

Институтда олиб бориладиган дала ишлари

Минтақавий геологик тадқиқотлар

2 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади

ЕМЗ ва ГАТ технологиялари

1 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади

Маъданли фойдали қазилмаларга истиқболли майдонлар ажратиш ва баҳолаш

5 та дала отрядлари томонидан дала ишлари олиб борилади

Минералогик тадқиқотлар ва минерал хомашёнинг моддий таркибини ўрганиш

1 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади

Геология қидирув ишларини олиб боришни тартибга солувчи геология қидирувни меъёрий таъминлаш, минерал хомашё базасини мониторинг қилиш ҳамда намуналашнинг ишончлиги

1 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади

Экспериментал -конструкторлик ишланмалари

1 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади

Геокимёвий тадқиқотлар

1 та дала отряди томонидан дала ишлари олиб борилади