Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Геология ва минерал ресурслар" журнали 1999 йилда "Ўзбек геология журнали" асосида яратилган. Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раис ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан 2012 йил 2 январдаги низоми билан тасдиқланган.

"Минерал ресурслар институти" ДМда ноширлик фаолияти олиб бориладиган бўлинма мавжуд. Ушбу бўлимда "Геология ва минерал ресурслар" илмий журнали, монографиялар, методик қўлланмалар, ўқув қўлланмалари чоп этилади. "Геология ва минерал ресурслар" илмий журналида асосан Ер хақидаги фанлар ва геология қидирув ишарида қўлга киритилган асосий илмий-амалий ютуқлар мақолалар кўринишида акс этади. Ҳар йили журналнинг 6 та сони чоп этилади. Сўнги 3 йилда 5 та илмий монография, 2 та услубий қўлланма ва 10 та геология қидирув ишларини тартибга солувчи меъёрий-хуқуқий хужжатлар (йўриқномалар) нашр қилинди.