Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Директор

Директор

Холиков Азимжон Бабамуратович 1976 йил 27 февралда Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятида туғилган.

Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги – фойдали қазилма конларни геологик хариталаш, излаш ва разведка қилиш.

1998–2008 йилларда Минерал ресурслар илмий тадқиқот институти 2 тоифали муҳандиси, 1 тоифали мухандиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

2008–2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар Қўмитаси нодир ва рангли металлар геологияси бошқармасининг бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Нодир ва рангли металлар геологияси бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

2011-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қаттиқ фойдали қазилмалар геологияси бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

2017-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қаттиқ фойдали қазилмалар геологияси бошқармаси Нодир ва рангли металлар геологияси бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Минерал хом-ашё негизини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурларини шакллантириш бошқармасининг бошлиғи бўлган.

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини шакллантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2022 йил 15 февралдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари университети, “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси директори.

Геология-минералогия фанлари номзоди.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

 

ҚАБУЛ КУНЛАРИ:

ДУШАНБА 1500-1700, ЧОРШАНБА 1500-1700

 


 

Ахмедов Мурод Шермухамадович

Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Ахмедов Мурод Шермухамадович 1977 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятида туғилган.

Маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини ҳамда 2006 йилда Ўзбекистон Миллий Университетини тамомлаган. Мутахассислиги – мухандис-қурувчи, магистр-геолог.

1999 йилда Қизилқум ГҚЭ да техник-геолог лавозимида ишлаган.

2002–2007 йилларда “Регионалгеология” ОАЖ да техник-геолог, геолог, иккинчи тоифали геолог лавозимлариида фаолият кўрсатган.

2007-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси “Қимматбаҳо ва рангли металлар геологияси” ИИМ ДК Aнгрен участкасида 2-тоифали геолог, 1-тоифали геолог лавозимларида фаолият кўрсатган.

2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қаттиқ фойдали қазилмалар геологияси бошқармасида етакчи мутахассис, бош мутахассис бўлиб ишлаган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси “уран, нодир металлар ва камёб ер элементлари бошқармаси” бошлиғи бошлиғи лавозимида ишлаган.

2018 йил 6 сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

ҚАБУЛ КУНЛАРИ:

СЕШАНБА 1100-1300, ПАЙШАНБА 1100-1300

 


 

Асабаев Дилшод Хасанкулович

Илмий котиб

Асабаев Дилшод Хасанкулович 1983 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Нурота туманида туғилган.

Маълумоти олий. 2004 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги - Маъдан ва номаъдан конлар геологияси қидирув ишлари ва металлогения.

2006 йилда - Тошкент Давлат Техника Университети талабаси (магистр).

2006-2009 йилларда. - Тошкент давлат техника университети “Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари” кафедраси аспиранти.

2009-2012 йилларда. - Тошкент давлат техника университети “Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари” кафедраси ассистенти.

2012-2016 йилларда. - Тошкент давлат техника университети “Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари” кафедраси катта ўқитувчиси.

2017-2018 йилларда. - Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Минерал ресурслар институти Давлат корхонасининг “Индустриал хом-ашёлар геологияси” сектори етакчи геологи.

2018-2019 йилларда. - Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Минерал ресурслар институти Давлат корхонасининг “Индустриал хом-ашёлар геологияси” сектор мудири.

2019-2021 йилларда - Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва Минерал ресурслар қўмитаси Минерал ресурслар институти Давлат корхонасининг “Номаъдан фойдали қазилмалар геологияси” сектор мудири.

2021-2022 йилгача - Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари унверситети «Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси “Номаъдан фойдали қазилмалар геологияси” бўлим бошлиғи.

2022 йил 13 апрелдан 6 майгача - Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари унверситети «Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси “Геологик назорат” бўлими кичик илмий ходими.

2022 йил 7 майдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси илмий котиб вазифасини бажарувчиси.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.