«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

2022 йил 25 август куни Россия Федерацияси ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича Федерал агентлиги (Роснедра) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси  мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида қатор масалалар муҳокама қилинди:

1. "Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши манфаатлари йўлида табиатдан фойдаланишни рақамлаштириш" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш" Дастурининг 24-бандини тасдиқлаш. Платформа тақдимоти (Аракчеев Д.Б.).

2. Ўзбекистон Республикасида геология соҳасини рақамлаштириш вазифалари. Россия томонининг мулоҳазалари ва саволлари.

3. Келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини аниқлаш.

4. Ўзбекистон-Россия ишчи гуруҳининг 2022 йил 30 августдаги йиғилишига тайёргарлик (ВКС).

5. Душанбеда бўлиб ўтадиган Хукуматлараро Кенгаш йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар.



Ўзбекистон Республикасидан «МРИ» ДМ, "Давлат Геология Ахборот Маркази" ДК вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппарати мутахассислари, Россия Федерацияси ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича Федерал агентлиги томонидан Халқаро ҳамкорлик бўйича кенгаш раиси ўринбосари – Инамов Нуритдин Рахманжанович, «Россия геология ахборот фонди» ФДБМ (Росгеолфонд) бош директори – Д.Б. Аракчеев, Росгеолфонд бош директори ўринбосари – А.С. Вансович,  «Рақамли ер ости бойликларидан фойдаланиш» АНО бош директори – А.В. Корнийчук,  ДЗК бўлим бошлиғи – О.В. Трофимова, ЦНИГРИ бош директори маслаҳатчиси – А.В. Воробьев ва бошқалар иштирок этишди.