«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Номаъдан хомашёларни қайта ишлаш технологияси лабораториясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

Номаъдан фойдали қазилмаларнинг моддий таркибини ўрганиш.

Тоғ жинслари ва қурилиш маҳсулотларининг физик-механик хоссаларини ўрганиш.

Номаъдан хомашёларнинг сифатини комплекс технологик баҳолаш.

Турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган хомашё олиш мақсадида лаборатория шароитида технологик тадқиқотлар ва синовлар олиб бориш.

Лаборатория шароитида яратилган технологик регламент асосида ярим саноат усулида синовлар олиб бориш.

Янги, замонавий саноат соҳаларида талабгор бўлган хомашё олишнинг ноанъанавий бойитиш технологияларини ишлаб чиқиш.

Анъанавий ва ноанъанавий хомашёлардан янги рақобатбардош материаллар ва маҳсулотлар олишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.

Асосий ва қўшимча компонентларни комплекс ажратиб олишнинг оптимал бойитиш схемасини яратиш.

Илғор, янги ва замонавий технологик ускуналар ёрдамида фойдали қазилмаларни бойитишнинг инновацион технологияларини яратиш.