«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Лабораториянинг асосий вазифалари:

- Рангли, камёб ва қимматбаҳо металларини ажратишнинг қулай усулларини қўллаб, ҳамма қимматбаҳо бирикмаларни босқичма-босқич ажиратиб олиш билан янги ва ноанъанавий технологияларни яратиш;

- Металл сақловчи эритмалар ва фойдали бирикмаларни селектив ажратиш олиш учун гидрометаллургия усулларини қўллаб технологияларни яратиш;

- Маъданлар ва бойитмаларни атмосферали ва юқори босимда танлаб эритиш параметрларини ўрганиш;

- Маъданлар ва бойитмалардан, тупли танлаб эритиш эритмаларидан олтин ва кумушни кўмирли-сорбцион ажратиш технологияси;

- Маъданлар ва бойитмаларни танлаб эритиш маҳсулдор эритмаларидан ва кон-металлургия ва бошқа ишлаб чиқариш оқова сувларидан қимматбаҳо элементларни сорбцион ажратиш технологияларини яратиш;

- Маъданлар ва бойитмаларни танлаб эритиш маҳсулдор эритмаларидан ва кон-металлургия ва бошқа ишлаб чиқариш оқова сувларидан қимматбаҳо элементларни сорбцион ажратиш технологияларини яратиш;

- Элементларни экстракцион ажратиш технологияларини яратиш;

- Маъданлардан олтин ва кумуш ажратиб олишда биоксидлашнинг оқилона схемаларини ишлаб чиқиш.