«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий йўналишлари ва вазифалари:

Геокимёвий тадқиқотлар бўлимининг мақсади геология қидирув-ишларининг барча босқичларида экспериментал услубий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, геокимёвий қидирув усулларини қўллаш самрадорлигини ва илмий-услубий асосларини баҳолаш, уларни турли хил геологик-структуравий ва ландшафт-геокимёвий муҳитда оқилона интеграциялашувдир.

Геокимёвий тадқиқотлар бўлимининг вазифалари ва илмий-тадқиқот ишлари йўналишлари:

- геокимёвий башоратлаш мезонлари тизимларини яратиш учун маъданли конларнинг геологик ва геокимёвий моделларини ишлаб чиқиш, қидирувнинг турли босқичларида маъдан обектларини қидириш ва баҳолаш;

- турли хил ландшафт-геокимёвий ва геологик-структуравий шароитларда, оптимал намуна олиш ва тегишли геокимёвий қидирув усулларининг қўлланилиши асосан Ўзбекистоннинг аниқ минтақаларида экспериментал ва услубий ишларини олиб бориш;

- геокимёвий маълумотларга асосланган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг башорат қилинадиган захираларини такомиллаштириш;

- башоратли-металлогеник конструкцияларнинг янги босқичи учун моддий асос сифатида ҳудудий умумлаштириш ишлари ва геокимёвий районлаштириш ишларни олиб бориш;

- геокимёвий маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлашнинг замонавий технологияларини апробация қилиш ва жорий этиш;

- Давлат геология қўмитаси экспедицияларида геокимёвий тадқиқотларни услубий таъминлаш ва қўллаб қувватлаш, ҳисобот ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда кураторлик фаолияти.