«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий йўналишлари ва вазифалари:

Минералогик тадқиқотлар бўлимининг мақсади геологик-қидирув ишларининг самарадорлигини ошириш ва тогъ-кон саноатининг хом-ашё базасини кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди ва алоҳида ҳудудларда тарқалган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари маъданларининг минералогик-геокимёвий муфассал ўрганишдир.

Минералогик тадқиқотлар бўлимининг вазифалари ва илмий-тадқиқот ишлари йўналишлари:

- қаттиқ фойдали қазилма конларининг ва маъдан намоёнлари маъданларининг моддий таркибини ўрганиш;

- эндоген маъданлашувни минералогик ва геокимёвий қидириш белгиларини ишлаб чиқиш;

- конларни комплекс маъданлашуви истиқболларини аниқлаш мақсадида объектларни ўрганиш ва қайта кўриб чиқиш;

- гидротермал маъданлашувни батафсил миқдорий башоратлаш учун алоҳида ҳудудларни минералогик ва геокимёвий хариталаш;

- гидротермал маъданлашувни башорат қилишда фойдаланиш учун алоҳида ҳудудларда топоминералогик тадқиқотлар ўтказиш;

- металлогеник тузилиш учун минералогик ва геокимёвий маълумотларни умумлаштириш.