«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий йўналишлари ва вазифалари:

Геологик-иқтисодий тадқиқотлар бўлимининг вазифалари ва илмий-тадқиқот ишлари йўналишлари:

- Мониторинг режимида Давгеолқўм корхоналарининг қаттиқ фойдали қазилмаларга олиб борган геологик-қидирув ишлари натижалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш.

- Уларнинг металлогеник ихтисослашувларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг асосий тоғ-маъдан раёнлари қирқимида ГҚИнинг натижадорлигини таҳлил этиш:

- Ўтказилган ишлар натижаларининг ушбу босқичдаги ГҚИ вазифалари ва мақсадига мувофиқ келиши;

- Истиқболли объектларни намоён этилувчанлиги ва уларни геологик-қидирув цикли давомида кейинги босқич ишларини ўтказиш учун топшириш;

- Объэктлар учун баҳоланган ресурслар ва захираларни паст тоифалардан юқори тоифаларга ўтказиш ва захираларнинг ўсиш ҳолати тасдиқланиши

- ГИС технология негизида ЎзР қаттиқ фойдали қазилмаларининг саноат захиралари бўлган конларни, башорат ресурслари бўлган обектлар ва истиқболли майдонларни 1:500000 нуқёбдаги жойлашиш харита-схемаларини тўлдириш.

- Асосий тоғ-маъдан раёнлари қирқимида ГҚИнинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш:

- Аниқланган саноат конлари қийматининг уларни қидириш, баҳолаш ва қидириш учун сарфланган ишлаб чиқариш харажатларига нисбати, ГҚИ самарадорлигини умумий баҳолаш;

- Ўзбекистондаги маъданли фойдали қазилмаларини башорат ресурслари обектларини ҳисобга олиш ва каталоглаштириш.