«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий йўналишлари ва вазифалари:

- Номаъдан фойдали қазилмалар геологиясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси минерал хомашё базасини геологик-иқтисодий таҳлил қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси номаъдан фойдали қазилмаларнинг минерал ресурс базасини ривожлантириш истиқболларини ўрганиш;

- Номаъдан фойдали қазилмалар минерал ресурслари бўйича маълумотлар банкини яратиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

- Республикага олиб кирилаётган ва экспорт қилинаётган минерал ресурсларнинг иқтисодий таҳлили. Турли хил минерал хомашёни халқ хўжалиги истеъмол эҳтиёжларини ўрганиш;

- Жаҳон бозори ҳолатини ҳисобга олган ҳолда номаъдан хомашёнинг янги турлари ва истиқболли участкаларини аниқлш ва ўрганиш;

- Номаъдан хомашё заҳиралари кўрсаткичларининг қидириш-баҳолаш ва геологик-иқтисодий мезонларини ишлаб чиқиш;

- Номаъдан фойдали қазилмалар учун геологик қидириш ишларини олиб бориш ва уларнинг заҳира ва ресурсларини ҳисоблаш.