«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий йўналишлари ва вазифалари:

Геологик тадқиқот ишлари ёрдамида Ўзбекистон Республикасидаги нодир металлар ва камёб ер элементларига истиқболли объэктларни аниқлаш.

Ички ва ташқи инвесторлар учун истиқболли кам харажатли юқори рентабелликни таъминлаши мумкин бўлган нодир металли маъдан блокларни ажратиш.

Ўзбекистон ҳудудининг ҳар бир минтақасидаги, нодир металлар ва камёб ер элементларни қидириш ва баҳолаш ишларини амалга ошириш, шу жумладан уларнинг ҳосил бўлиши, маъдан танасининг жойлашиш шакилари, генитик турлари, геокимёвий ва минералогик таркибларини ўрганиш.

Истиқболли майдонларни ажратиш учун геофизик ва геокимёвий маълумотларни мураккаб таҳлил қилган ҳолда ихтисослаштирилган тематик ишларни амалга ошириш.