«Минерал ресурслар институти» давлат муассасаси

Бўлимнинг асосий вазифалари ва йўналишлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъданли фойдали қазилма конлари ва намоёнлари бўйича асосий геологик материалларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларни ўзлаштириш истиқболларини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли геологик шароитда маъданли фойдали қазилма конларининг жойлашув қонуниятларини ўрганиш;

Ўзбекистонда маъданли фойдали қазилмаларнинг турли геологик саноат турларини қидириш мезонларини ишлаб чиқиш;

Маъданли фойдали қазилмалар учун уларнинг металлогеник истиқболи ва башорат ресурсларини баҳолаган ҳолда ихтисослашган тадқиқот ишларини олиб бориш;

Башорат конструкцияларни апробация қилиш, баҳолаш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ етиш дала експедицияларини геологик ўрганиш.

Дала экспедициялари томонидан олиб бориладиган геологик қидирув ишлари давомида услубий ёрдам кўрсатиш.